Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

}وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ النِّسَاءِ إِلاَّ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ {

„Янаэрликаёллар (ҳамҳаромқилинди). Магар (уруш-жангларда) эгабўлганчўриларингизҳалолдир“.                                                                                                   [4:24]
Яна айтади:

 

}مُحْصَنَاتٍ غَيْرَ مُسَافِحَاتٍ {

„... уларданўзларинисақлаган, фоҳишаликқилмаган...“. [4:25]
Учинчиси - чўри эмас, «ҳур» маъносида. Оллоҳ Таоло айтади:


}وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ مِنْكُمْ طَوْلاً أَنْ يَنكِحَ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ {

„Сизларданкимда-кимозодмўминааёлларгауйланишимкониятигаэгабўлмаса...“.   [4:25]
Яна айтади:

 

}وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ {

„... Сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар… ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир“.    [5:5]
Тўртинчиси - «мусулмон» маъносида. Оллоҳ Таоло айтади:

 

}فَعَلَيْهِنَّ نِصْفُ مَا عَلَى الْمُحْصَنَاتِ مِنَ الْعَذَابِ {

„Эндиэргатеккач, агарбузуқликқилсалар, уларгаозодаёлларгабериладиганазобнингярмиберилур“.        [4:25]

 

}فَإِذَا أُحْصِنَّ {

„Бас, улардан ўзларини сақлаган...“.                             [4:25]
Ибн Масъуд бу сўзни, унинг мусулмон бўлиши, деб тафсир қилган. Демак, бу сўз омоним сўз бўлиб, бир неча маъноларни англатади. Мазкур икки оятда «иффатли» маъносида келяпти.


Бир иффатли муслимага туҳмат қилган одамга саксон дарра ҳад урилади. Бунинг учун туҳматчи мукаллаф ва ўз эркида бўлиши, иффатли аёлда эса иффатлилик шартлари тўла бўлиши лозим. Бу шартлар бештадир: оқилалик, ҳурлик, мусулмонлик, зинодан иффатлилик, жимоъга ярайдиган даражада катта ёшлилик.


Шу беш шарт орқали туҳмат аниқлангач, ҳадни ижро этиш учун яна бир асосий шарт қолади. У ҳам бўлса, туҳматчининг айтган гапига ҳужжат келтирмаслиги. Чунки Оллоҳ Таоло:

 

}وَالَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا بِأَرْبَعَةِ شُهَدَاءَ فَاجْلِدُوهُمْ {

„Покизааёлларни (зинокор) деббадномқилиб, сўнгра (будаъволарига) тўрттагувоҳкелтираолмаганкимсалар(ни) уларнисаксондаррауринглар...“.                  [24:4]

деган. Демак, дарра уришнинг шарти ҳужжатнинг йўқлигидир. Шунингдек, туҳмат қилинаётган одамдан иқрор бўлмаслик ҳам шарт қилинади. Чунки ҳужжат маъносининг ичида шу мазмун ҳам бор. Агар туҳматчи эр бўлса, ўзини лаънатлашдан бош тортиши шарт қилинади. Лекин агар аёл ўзини лаънатлашдан бош тортса, тошбўрон қилинади.

 

49-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222